Ўзбекистонда 50 минг кишига мўлжалланган атомчилар шаҳри қурилади

Фото: belaes.by
Ўзбекистондаги биринчи АЭС яқинида 50 минг кишига мўлжалланган атомчилар шаҳри қурилади. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
«АЭС қурилиши якунланганидан кейин 2,5 мингга яқин юқори малакали иш ўринлари яратилади. Асосан бу ушбу минтақадаги одамлар (Жиззах вилоятининг Фориш тумани - таҳ.) бўлади. Атомчилар шаҳри ташкил қилинади. Биз йўл ва темир йўллар қуриш бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширмоқдамиз», - деди «Ўзатом» раҳбари Жўрабек Мирзамаҳмудов.
«ЎзГАШКЛИТИ» институти бош директори Йўлдош Мағруповнинг айтишича, станциядаги ҳар бир иш жойи бошқа соҳаларда яна еттита иш ўрни ташкил этилишига олиб келади. Шу тариқа, АЭСдаги 2,5 мингта иш ўрни яна 17,5 мингта иш жойи яратилиши учун имкон беради. Уларнинг оилалари ҳисобга олинса, атомчилар шаҳрида 50 мингга яқин одам истиқомат қилади.
«Яқинда «Делойт» (халқаро консалтинг компанияси - таҳ.) тадқиқот ўтказди. Европада атом энергетикасини ривожлантиришга сарфланган бир доллар бутун иқтисодиётнинг ривожланиши учун беш доллар беради. Бунда республика учун қандай мультипликатив таъсир борлигини бир тасаввур қилиб кўринг», - дея таъкидлаб ўтди Мирзамаҳмудов.
Унинг сўзларига кўра, жорий йил охирига қадар «Росатом» билан асосий шартномани имзолаш режалаштирилган. Бу келгуси йилдан ташқи инфратузилма ва керакли объектларни устувор суръатларда қуришни бошлаш учун керак.
«Келгуси йил охирига қадар биз атроф-муҳитга таъсирни баҳолашни якунлаймиз. Лойиҳа экологик талабларга жавоб бериши бўйича барча хотиржам бўлиши керак. Фақат шундан кейингина майдончанинг ўзи ва АЭС қурилиши учун лицензия берилади», - дея қўшимча қилиб ўтди «Ўзатом» раҳбари.
Бундан олдин, Ўзбекистон АЭСнинг яна иккита энергоблокини қуриши хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Германияда барча полициячиларни электрошокерлар билан қуроллантириш таклиф қилинди
Жаҳон | 21:49
-
АҚШ Украинага ваъда қилинган 20 мингта ракетани Яқин Шарққа юборди — Зеленский
Жаҳон | 21:39
-
United Airlines авиакомпанияси ўз самолётларидан Starlink’ни ўчириб қўйишни бошлади
Жаҳон | 21:04
-
Шимолий Кореяда қўққисдан интернет ишламай қолди
Жаҳон | 20:41
Мавзуга оид

22:10 / 01.06.2025
Терговдаги қийноқлар, арзонлашган доллар ва АҚШдаги ўзбек лоббиси — ҳафта дайжести

23:46 / 27.05.2025
Депутатлар Ўзбекистоннинг ядровий зарарни қоплаш бўйича конвенцияга қўшилишини маъқуллади

16:41 / 22.05.2025
2026 йилдан Ўзбекистонда АЭС совитиш тизимларини ишлаб чиқариш бошланади

16:51 / 13.05.2025