15:35 / 13.07.2019
49446

Тeмурбeклар мактабига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди

12 июль куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тасарруфидаги Темурбеклар мактабига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди.

Номзодлар математика, физика, она тили ва адабиёт фанларидан тест синовларини таълим шаклидан келиб чиққан ҳолда ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида топширдилар.

Маълумот учун айтиб ўтиш жоизки, Миллий гвардия тасарруфидаги Темурбеклар мактабига ўқишга кириш учун 900дан ортиқ номзод ҳужжатларини топширган бўлиб, бир ўринга 6та номзод тўғри келди.

Тест синовлари шаффоф ва ҳаққоний ўтишини таъминлаш, абитуриентларнинг имтиҳон жараёнини эркин кузатиш имконини яратиш, кутиш вақтида ота-оналарга енгилликлар туғдириш мақсадида мутасадди ташкилотлар раҳбарияти ва Давлат тест маркази томонидан барча шарт-шароитлар яратиб берилди.

Top