14:42 / 14.07.2019
5353

Huawei АҚШдаги юзга яқин ходимини ишдан бўшатишни режалаштирмоқда

Фото: Patrick T. Fallon / Bloomberg

Хитойнинг Huawei корпорацияси АҚШдаги Futurewei Technologies, тадқиқотлар бўлинмасидаги ходимлари сонини қисқартиришни режалаштирмоқда, деб хабар берди The Wall Street Journal.

Газета суҳбатдошларининг айтишларича, ишдан бўшайдиган ходимлар сони юз нафарга етиши мумкин. Шу билан бирга, келиб чиқиши хитойлик бўлган ходимларга уйларига қайтиш ва корпорациядаги ишини давом эттириш таклиф қилинади. 

Нашрнинг маълумот беришича, Техас, Калифорния ва Вашингтондаги Huawei лабораторияларида 850га яқин мутахассис ишлайди.

Huawei корпорацияси мазкур хабарга ҳозирча изоҳ бермади.

Top