Ўзбекистон | 17:00 / 16.07.2019
8273
1 дақиқада ўқилади

Эски ўт ўчириш машиналари ҳамон автопаркнинг катта қисмини эгаллайди

Бугун, 16 июль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатдан янги механизмини жорий этиш тўғрисида”ги фармон бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи Санжар Зупаров берган маълумотларга кўра, бош бошқарма, унинг ҳудудий ва таркибий тузилмалари тасарруфида Ўзбекистон бўйича жами 835 та “Зил” русумли автомобиллардан фойдаланилади. Гарчи бу автомобиллар ўз хизмат даврини ўтаб бўлган бўлса-да, ҳаммаси соз ҳолатда сақланади ва ўт ўчиришга яроқли. 

Шунингдек, автопаркни янгилаш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда. Хусусан 100 донага яқин айнан ўт ўчиришга мослаштирилган “Исузу” юк автомобиллари тайёрланмоқда.

Мавзуга оид