Жамият | 16:22 / 18.07.2019
16900
1 дақиқада ўқилади

ЁХББ иссиқдан ёрилиб кетган ўт ўчиргичлар бўйича изоҳ берди

Фото: РИА Новости/Алексей МАльгавко

Интернет тармоқларида автотранспорт воситаларида мавжуд бўлган, сув-эмульсия таркибли аэрозоль баллонига қадоқланган бирламчи ўт ўчиргичларнинг ёрилиш ҳолати тасвирга олинган фото ва видеолавҳалар тарқалди.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ушбу фото ва видеолавҳаларга муносабат билдириб чиқди. Маълум қилинишича:

1) ишлаб чиқарувчи корхонанинг мазкур ўт ўчиргичлардан фойдаланиш йўриқномасига асосан ўт ўчиргичлардан ҳаво ҳарорати -10 даражадан +50 даражагача бўлган шароитларда фойдаланиш белгилаб қўйилган;

2) ўт ўчиргичдан фойдаланиш йўриқномасини инобатга олган ҳолда, ўт ўчиргичларни қуёш нурлари тўғридан-тўғри тушадиган (салоннинг олд,  орқа ва бошқа)  жойларга ўрнатиш тақиқланади;

3) юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, мазкур турдаги ўт ўчиргичларни автотранспорт воситаларининг ўриндиқлари тагида, юкхонасида ёки бошқа қуёш нури тўғридан-тўғри тушмайдиган жойларида сақлаш тавсия этилган.

Мавзуга оид