Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг ФВВга ўтказилиши ваколатлар чекланишига олиб келмайди
Бугун, 16 июль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида президент томонидан 2019 йил 10 апрель куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатдан янги механизмини жорий этиш тўғрисида”ги фармон бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Маълумотларга кўра, қуйидаги тузилмалар Фавқулодда вазиятлар вазирлигига берилди:
Ички ишлар вазирлигидан: Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси, унинг ҳудудий ва таркибий тузилмалари ҳамда Ёнғин хавфсизлиги институти;
Мудофаа вазирлигидан: Гидрометеорологик жараёнларга таъсир кўрсатишни бошқарув хизмати;
Гидрометеорологик хизмати Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидан Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига ўтказилди.
Тадбирда иштирок этган Kun.uz мухбирининг “Ёнғин хавфсизлиги тизимининг Ички ишлар вазирлигидан олиниб, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига берилиши ваколатлар чекланишига олиб келмайдими? Яъни аҳоли устидан профилактик назорат сусаймайдими?” - деган саволига Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи Санжар Зупаров шундай жавоб берди:
– Фармонга кўра, вазирлик ўзгарган бўлса-да, ёнғин хавфсизлиги, профилактикаси бўйича барча ваколатлар тизимимизда сақланиб қолинган. Бу борадаги профилактика жараёнида таъсир чоралари, жумладан жарималар ўз ўрнида қолади. Энди иш самарадорлигига келсак, бизда олдин ҳам ИИВ ва ФВВ ўзаро ҳамкорликда иш олиб борган. Сабаби, ёнғин ҳар икки вазирлик бартараф этиши лозим бўлган ҳолат эди. Энди барча хизматлар ягона тизимга бирлаштирилди, табиийки бу ишимиз самарадорлигига ижобий таъсир қилади.
Мавзуга оид
10:46 / 15.11.2024
Қоидабузарлик қилган ФВВ автомобили ҳайдовчиси жаримага тортилди
19:07 / 12.11.2024
ФВВ автомобили вазирлик биносига киришда қўпол қоидабузарлик қилди
15:57 / 07.11.2024
Ис гази қандай қилиб инсонлар ўлимига сабаб бўлади? ФВВ масъули изоҳ берди
20:33 / 14.10.2024