Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш тартиби тасдиқланади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.
Низомга кўра, карантин остидаги маҳсулот (почта жўнатмалари, қўл юки ва багаж билан биргаликда) қўйидаги жойларда ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан олиб қўйилади:
автомобиль йўлларидаги, темир йўл станцияларидаги, аэропортлардаги, дарё портидаги ўсимликлар карантини чегара пунктлари ва почтамтдаги ўсимликлар карантини пунктларида;
Ўзбекистон Республикасига тегишли ҳудудлардаги ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш жойларида.
Қўйидаги карантин остидаги маҳсулот олиб қўйилади:
ўсимликлар карантини объектлари билан зарарланган;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган;
тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлмаган, (карантин рухсатномаси, фитосанитар сертификати ёки гувоҳномаси).
Ўтиш пунктларида карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш вақтида ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан мувофиқ шаклда карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш тўғрисидаги далолатнома 3 нусхада тузилади.
Олиб қўйиш тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхаси карантин остидаги маҳсулотнинг эгаси, унинг вакили ёки карантин остидаги юкни олиб келган шахсга, иккинчиси зарур ҳолларда божхона органининг масъул ходимига берилади, учинчиси ўсимликлар карантини давлат инспекторида қолади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш жойларида карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш тўғрисидаги далолатнома ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан 2 нусхада тузилади.
Олиб қўйиш тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхаси карантин остидаги маҳсулотнинг эгаси ёки унинг вакилига берилади, иккинчиси эса ўсимликлар карантини давлат инспекторида қолади.
Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш тўғрисидаги далолатнома тузилаётган вақтнинг ўзида ушбу маҳсулотга нисбатан қўлланиладиган тадбирлар амалга оширилгунга қадар, ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан божхона органи мансабдор шахси билан ҳамкорликда уни сақлаб туришга доир чоралар белгиланади.
Белгиланган ҳолатлар амалга оширилганда, 1 кун ичида Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекторига ёзма равишда хабар берилади.
Ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан олиб қўйилган карантин остидаги маҳсулотдан ўрнатилган тартибда намуналар олинади ва улар лаборатория экспертизасидан ўтказиш учун юборилади.
Карантин рухсатномаси мавжуд бўлмаган ҳолларда карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйишда, ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан тузилаётган олиб қўйиш тўғрисидаги далолатномада карантин остидаги юкнинг эгасига бир кун муддат ичида рухсат берувчи ҳужжатларни тақдим этилиши зарурияти кўрсатиб ўтилади.
Олиб қўйилган карантин остидаги маҳсулотга рухсат берувчи ҳужжатлар тақдим қилинганда ва лаборатория экспертизаси хулосасига кўра ўсимликлар карантин объектлари мавжуд бўлмаган тақдирдагина ўсимликлар карантини давлат инспекторининг кўрсатмасига асосан юк эгасига зудлик билан қайтариб берилади.
Ўтиш жойларида олиб қўйилган карантин остидаги маҳсулот лаборатория экспертизаси хулосасига кўра, ўсимликлар карантини давлат инспекторининг ёзма кўрсатмасига асосан фитосанитар ишлов берилади ва/ёки экспортёр давлатга қайтариб юборилади (қўл юки ва багаж бундан мустасно).
Карантин остидаги маҳсулотни қайтариб юбориш учун ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан мазкур мувофиқ шаклда қайтариб юбориш тўғрисидаги далолатнома 3 нусхада тузилади.
Унинг бир нусхаси карантин остидаги маҳсулотнинг эгаси, унинг вакили ёки карантин остидаги юкни олиб келган шахсга, иккинчиси божхона органининг масъул ходимига берилади, учинчиси эса ўсимликлар карантини давлат инспекторида қолади.
Юкни қайтариб юбориш билан боғлиқ харажатлар юк эгаси (юкни қабул қилиб олувчи) ҳисобидан қопланади.
Ўсимликлар карантини объектлари билан зарарланган карантин остидаги маҳсулот ва қўл юки ёки багаждан олиб қўйилган карантин остидаги маҳсулотни қайтаришни ёки фитосанитар ишлов беришни имкони бўлмаган тақдирда мувофиқ йўқ қилинади.
Ўсимликлар карантини объектлари билан зарарланган карантин остидаги маҳсулотни қайтаришни ва/ёки фитосанитар ишлов беришни имкони бўлмаган тақдирда ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан йўқ қилинади.
Карантин остидаги маҳсулотни йўқ қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари бошлиғи (комиссия раиси) томонидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий органларининг ва туман (шаҳар) Давлат санитар-эпидемиологик назорат Маркази вакилларини жалб қилган ҳолда таркибида камида 5 кишидан иборат йўқ қилиш комиссия тузилади.
Ўсимликлар карантини давлат инспектори Комиссияга 3 кун мобайнида олиб қўйиш тўғрисидаги далолатномани, зарур бўлган ҳолларда карантин лабораторияси томонидан берилган лаборатория экспертизаси хулосасини илова қилган ҳолда, юборади.
Олиб қўйиш тўғрисидаги далолатномага асосан Комиссия томонидан, мувофиқ шаклда, уларнинг атроф муҳит учун зарарсизлигини ҳисобга олган ҳолда, карантин остидаги маҳсулотни йўқ қилиш санаси, усули ва жойини аниқлаш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Ўсимлик карантини объектлари тарқалишини ва карантин остидаги маҳсулотини ўғирлаш ҳолатларини олдини олиш мақсадида, улар комиссия томонидан белгиланган махсус жойларда сақланади.
Карантин остидаги маҳсулотни йўқ қилиш ишлари маҳсулот эгаси (қабул қилиб олувчи) ёки унинг вакили иштирокида Комиссия томонидан қарор қабул қилинган санадан бошлаб 5 кун муддат ичида кечиктирмасдан амалга оширилади.
Ҳудудий инспекция Комиссия томонидан қарор қабул қилинган санадан бошлаб 1 кун муддат ичида маҳсулот эгаси (қабул қилиб олувчи) ёки унинг вакилига карантин остидаги маҳсулотни йўқ қилиш санаси, усули ва жойи ҳақида билдиради. Маҳсулот эгаси (қабул қилиб олувчи) ёки унинг вакили белгиланган жойига келмаган тақдирда, йўқ қилиш жараёни давом эттирилади ва бу ҳақида Комиссия томонидан карантин остидаги маҳсулотни йўқ қилиш тўғрисидаги далолатномада белгиланади.
Ўсимликлар карантини объектлари билан зарарланган карантин остидаги маҳсулотни йўқ қилиш Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги ва “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонунлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Карантин остидаги маҳсулотни йўқ қилишда унинг истеъмол хусусиятлари тўлиқ йўқ қилиниши ёқиш ва кейинчалик кўмиб ташлаш орқали таъминланиши шарт.
Йўқ қилиш жараёни фотосурат ёки видео ёзувга олинади.
Зарарланган карантин остидаги маҳсулот йўқ қилингандан сўнг, Комиссия томонидан мувофиқ шаклда йўқ қилиш тўғрисидаги далолатнома тузилади.
Йўқ қилиш тўғрисидаги далолатнома 5 нусхада тузилади ва комиссия томонидан имзоланиб, карантин остидаги маҳсулот эгаси (юкни қабул қилиб олувчи) ёки унинг вакили иштирок этган ҳолларда уларнинг имзолари билан тасдиқланади.
Комиссиянинг буйруғи ва қарорлари, шунингдек, фотосурат ёки видеоматериаллар нусхалари, йўқ қилиш тўғрисидаги далолатномани нусхаларига илова қилинган ҳолда, маҳсулот эгаси (юкни қабул қилиб олувчи) ёки унинг вакилига, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органларига ва туман (шаҳар) Давлат санитар-эпидемиологик назорат Маркази вакилларига юборилади.
Сақлаш, ташиш, йўқ қилиш ва кўмиб ташлаш билан боғлиқ харажатлар қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026