Ўзбекистон | 10:00 / 17.07.2019
20775
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда импорт қилинган гўшт 1 октябргача ҚҚСдан озод этилди

Фото: Getty Images

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Маълумки, қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш бўйича имтиёз Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини чакана ва улгуржи реализация қилинганда берилади.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, 2019 йил 1 октябргача бўлган муддатда импорт қилинган гўшт (мол, қўй, товуқ), шунингдек тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ҳамда уларнинг сўйиш маҳсулотлари ҳам қўшилган қиймат солиғидан озод қилинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид