Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат жамғармаси директори тайинланди
Ҳукумат қарори билан Умрбек Абдуллаевич Исмоилов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг ижро этувчи директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Умрбек Исмоилов бунга қадар давлат жамғармасининг Кичик тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари кредитлари бўйича кафиллик бериш бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси президентнинг 2017 йилнинг 17 августида “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3225 – сонли қарори билан ташкил топган.
Жамғарма давлат ташкилоти шаклида ташкил қилиниб, унинг фаолияти қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
- кичик тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, молиявий хизматлардан фойдаланишни кенгайтириш ва кредит ажратиш, шу жумладан ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар ва йўналишларга кредит ажратиш шартларини енгиллаштиришга кўмаклашиш;
- кичик тадбиркорликни ривожлантириш орқали иш ўринлари ташкил этиш имконини берадиган давлат, тармоқ ва ҳудудий дастурлар, лойиҳалар ҳамда тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;
- кичик тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш, янги турдаги маҳсулотлар яратиш ва ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, шунингдек ишлаб чиқариш фаолиятига самарали янги технологияларни жорий этишга кўмаклашиш;
- илмий-тадқиқот муассасалари билан биргаликда республикада кичик тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш муаммоларини ўрганишга доир комплекс илмий ва амалий тадқиқотлар амалга оширилишини ташкил этиш.
Мавзуга оид
17:37 / 16.11.2024
Уй шароитида тирик пилла етиштирганлар даромад солиғидан озод қилинади
18:32 / 04.11.2024
Тадбиркорлик фаолиятини рўйхатдан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинади
11:00 / 30.10.2024
Ўрта тадбиркорлик субъектлари 9 ойда қанча солиқ тўлагани айтилди
18:19 / 21.09.2024