Ўзбекистон | 23:03 / 18.07.2019
5340
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон 10 йил ичида электр энергия экспортини 2 марта оширади

2030 йилгача Ўзбекистон электр энергия импорти ва экспорти ҳажмларини кўпайтириб, қўшни давлатлар энергия тизимлари билан интеграцияни кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев маълум қилди. 

Ходжаевнинг айтишича, белгиланган режалар бу “чегара эмас”, чунки қулай шароитларда кўрсаткичлар ошиши мумкин.

Экспертлар прогнозига кўра, 2030 йилгача Ўзбекистонда электр энергияга эҳтиёж 2 марта,  яъни 117 млрд кВт-соатгача ошади. Электр энергия ишлаб чиқаришнинг янги манбалари киритилмаса мавжуд дефицит бу вақтга келиб 48 млрд кВт-соатга етади. Айни вақтда Ўзбекистоннинг электр энергияга йиллик эҳтиёжи 69 млрд кВт-соатни ташкил қилади.   

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид