Спорт | 09:41 / 20.07.2019
16989
1 дақиқада ўқилади

Испания Футбол Федерацияси «Барселона» ва Гризманн устидан иш очди

Фото: FC Barcelona

Испания Қироллиги Футбол Федерацияси (RFEF) «Барселона» ва Гризманн устидан «Атлетико» клубининг шикояти бўйича иш очди, деб хабар беради AS.

Аввалроқ каталонияликлар франциялик футболчининг шартномасида кўрсатилган 120 миллион евро миқдоридаги товон пулини тўлаб, уни ўз таркибига қўшиб олишган эди.

Бироқ «Атлетико» бундан қониқмаяпти ва «Барселона»дан яна 80 миллион евро талаб қиляпти. Мадридликлар фикрига кўра, Каталония клуби Гризманн билан март ойида хуфёна келишиб олган. Ўша вақтда эса футболчининг товон пули миқдори 200 миллион еврони ташкил қилган.

«Атлетико» президенти Энрике Сересо «Барселона» ва Гризманн томонидан трансфер қоидалари бузилган деб ҳисобламоқда ва шикоят жўнатган.

Энди RFEF бу иш бўйича суриштирув ўтказади.

Мавзуга оид