Терговчилар гуруҳи Атамбоевнинг қароргоҳига киритилмади

Фото: REUTERS/Vladimir Pirogov
Қирғизистон ички ишлар вазири ўринбосари Мирлан Каниметов ва тергов гуруҳи Алмазбек Атамбоевни терговга чақириш учун унинг қароргоҳига келди, аммо қуруқ қўл билан қайтди, деб хабар берди РИА Новости.
Ўтган ҳафтада Атамбоев жиноятчи Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши бўйича ишда гувоҳлик бериш учун учинчи марта ИИВ бош тергов бошқармасига чақирилди. Аммо собиқ президент тергов бошқармасига бормади. Қирғизистон қонунчилигига кўра, терговга уч марта бормаган шахс мажбурий равишда терговга олиб келиниши лозим.
Қайд этилишича, қароргоҳга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари киритилмаган, уларнинг олдига собиқ президентнинг маслаҳатчиси Кундуз Жолдубаева чиққан. У собиқ президент терговга бормаслигини маълум қилган.
Алмазбек Атамбоевга бир нечта айбловлар қўйилмоқда. Агар суд собиқ президентни айбдор деб топса, у умрбод қамоқ жазоси олиши мумкин.
9 июлда Атамбоев Қирғизистоннинг собиқ президенти мақомидан маҳрум этилди. Аввалроқ эса у дахлсизликдан маҳрум этилганди.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Сотилмайди”, лекин сотувда: Бектемирдаги боғ атрофида нима бўляпти?
Жамият | 22:30
-
Туркияда фоҳишаликка мажбурлаб келинган 3 нафар ўзбекистонлик аёл депортация қилинди
Жаҳон | 22:21
-
Трампнинг босимидан сўнг: Россия музокара белгилади
Жаҳон | 21:30
-
Чет элликлар Россияга кириш режалари ҳақида уч кун олдин хабар бериши керак
Жаҳон | 21:12
Мавзуга оид

21:30 / 26.08.2022
Атамбоевга даволаниш учун Москвага боришига рухсат берилмади

20:09 / 28.06.2022
Атамбоев тартибсизликлар тўғрисидаги жиноят иши бўйича оқланди

18:45 / 16.06.2022
Атамбоев иккита жиноят иши бўйича оқланди

07:49 / 03.06.2022