Жаҳон | 20:47 / 23.07.2019
4637
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг Олмаотадаги бош консуллиги манзили ўзгарди 

Ўзбекистоннинг Олмаотадаги бош консуллиги бошқа жойга кўчиб ўтгани сабабли манзили ўзгарди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматида маълум қилинди.

Энди бош консуллик қуйидаги манзил бўйича жойлашган: 05000, Олмаота шаҳри, Жарокова кўчаси, 360-уй (Ал-Форобий шохкўчаси).

Бош консуллик ходимлари билан қуйидаги телефон рақамлари орқали боғланиш мумкин: +7 (727) 390 26 16, +7 (727) 299 20 70. Электрон почта: [email protected].

Ушбу бош консулликнинг консуллик округига Олмаота ва Чимкент шаҳарлари ҳамда Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Қизилўрда ва Туркистон вилоятлари киради.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид