Жамият | 08:52 / 23.07.2019
41294
2 дақиқада ўқилади

Санкт-Петербургдаги уй томида Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди

Фото: turcentr31.ru

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси (Россия) берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 19 июль куни мазкур шаҳарнинг Москва туманидаги уй томида Ўзбекистон фуқароси У.А.нинг жасади топилган. Полиция ўлимга электр токи уриши сабаб бўлганини маълум қилди.

ТИВ хабарида айтилишича, Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Ваколатхонаси билан биргаликда консуллик-ҳуқуқий масалаларни ҳал қилиш ва марҳумнинг жасадини ватанга юборишда ёрдам бериш билан шуғулланмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ва эслатишича, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда области) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид