Жаҳон | 11:28 / 23.07.2019
8474
2 дақиқада ўқилади

Хитойда 250 мингдан ортиқ амалдор коррупция учун жазоланди

Фото: AFP 2019 / Ed Jones

Хитой ҳукумати 2019 йилнинг биринчи ярмида коррупция ва интизомий ҳуқуқбузарлик учун 254 минг амалдорни, шу жумладан 20 нафар юқори лавозимли давлат хизматчисини жавобгарликка тортди. Бу ҳақда ХКП МҚ ва Давлат назорати қўмитасининг интизомни текшириш бўйича Марказий комиссияси ҳисоботида айтилади.

2019 йилда Хитой коррупцияга қарши фаол курашни давом эттирмоқда, уни ҳозирги раҳбарият ривожланишнинг асосий мақсадларига эришишда асосий тўсиқлардан бири деб ҳисоблайди.

«2019 йил биринчи ярмида мамлакатнинг тегишли назорат тартиб-интизом органларига 1,6 миллион шикоят ва аризалар келиб тушди, 168 мингдан ортиқ суҳбатлар ҳамда ёзма сўровлар жўнатилди, 351 мингдан ортиқ иш қўзғатилди, 254 минг кишига нисбатан чора кўришга буйруқ берилди, улардан 215 минг нафари партия томонидан жазоланди», - дейилади ҳужжатда.

Шунингдек, вазирлик ва вилоят раҳбарлари даражасидаги 20 нафар амалдор, давлат корхоналари ҳамда давлат муассасаларидаги 2 минг нафар бошқарувчи, пастки поғонадаги давлат муассасалари ва корхоналаридаги 11 мингга яқин турли хил бўлим раҳбарлари жавобгарликка тортилди.

Мавзуга оид