Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Африка Халқаро иқтисодий форумга мезбонлик қилади
Жорий йилнинг 4-6 сентябрь кунлари Жанубий Африкада жойлашган Кейп Тоун шаҳрида 28-Халқаро иқтисодий форум ўтказилиши режалаштирилмоқда. Форум «Тўртинчи саноат инқилоби шароитида инклюзив тараққиёт ва умумий келажакка эришиш» мавзусига бағишланади.
Бу 2017 йилда жаҳондаги ҳукуматлар вакиллари, бизнес ва фуқаролик жамияти етакчилари Дурбанда йиғилгандан бери, Африканинг қуйи Сахара ҳудудида ташкиллаштирилаётган биринчи Халқаро иқтисодий форум ҳисобланади.
Айни пайтда Жаҳон банки томонидан Африка Сахарасида иқтисодий ўсиш 2018 йилга қараганда 2019 йил 3.1 фоиздан 3.6 фоизга ошиши тахмин қилинмоқда.
Халқаро иқтисодий форум эса Африкадаги бир қанча энг топ муаммоларга эътибор қаратишни режалаштирган:
- Африка эркин савдо зонасида интеграция ва ривожланишни қўллаб-қувватлаш;
- Тўртинчи саноат инқилобида юқори малакали ишчи кучи базасини яратиш ва уларни ҳимоя қилиш;
- Турли ижтимоий эҳтиёжлар: соғлиқни сақлаш, инфраструктура кабилар учун дронлардан фойдаланиш;
- Эпидемияларга тайёргарлик ва малакали тиббий хизматга эришиш учун технологияларни жалб қилиш;
- Саноатлаштириш тизимини ташкил қилиш ва атроф-муҳит муаммоларини ҳал қилиш учун тараққиёт стратегиясини жорий қилиш.
«Африканинг муваффақиятли тараққий этиши бизнесменлар, ихтирочилар ва лидерларнинг янги авлоди учун тўғри шароит яратиш масаласига боғлиқ. Бу смарт институтлар мавжуд бўладиган ва инновациялар учун мос шароит маҳорат ва моддий таъминотга йўл очадиган жамиятни англатади.
Шунингдек, қонун ижодкорлари тарафидан жорий этиладиган аниқ ёндашув қисқа муддатда барқарор, инклюзив ўсиш кўрсаткичини қайд қилиши керак», дейди Африка ҳудудий агентлиги раҳбари, Халқаро иқтисодий форум ижрочи қўмитаси аъзоси Элсие Канза.