Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулда юз берган ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик аёл вафот этди
Фото: EMRAH GUREL / AP
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, 2019 йил 19 июль куни Bakırköy Dr. Sadi Konuk Eğitim Araştırma Hastenesi тиббиёт муассасасида Ўзбекистон фуқароси Н.Р. вафот этди.
ТИВ хабарига кўра, у 1 июль куни йўл-транспорт ҳодисаси натижасида олинган жароҳат туфайли касалхонага ётқизилган эди.
Туркия ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари фожиали воқеа юзасидан тергов ишларини бошладилар.
Бош консулхона мазкур вазиятни назоратга олган ва марҳуманинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатди.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳуманинг қариндошлари ва яқинларига таъзия билдирган ҳамда Туркия, Болгария, Руминия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда Истанбул шаҳридаги мамлакат Бош консулхонаси +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.
Мавзуга оид
10:14 / 31.01.2026
Истанбулда қотиллик қурбони бўлган Дурдона Ҳакимованинг жасади ватанга қайтарилди
11:50 / 29.01.2026
Чилонзорда кўприк устида 4 та автомобил тўқнашди
19:20 / 27.01.2026
Туркияда ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилиши оммавий намойишларга сабаб бўлди
11:38 / 27.01.2026