Жамият | 18:41 / 25.07.2019
17996
2 дақиқада ўқилади

Хитойда ўзбекистонлик икки талаба ЙТҲга учради. Улардан бири ҳалок бўлди

Фото: Flickr

Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги (Хитой) Бош консулхонаси берган маълумотларга кўра, 2019 йилнинг 23 июль куни Нанкин почта ва телекоммуникация университети (Цзянсу провинцияси) талабалари, Ўзбекистон фуқаролари М.Т. ва С.Ш. учинчи шахсларнинг иштирокисиз мотоциклда йўл-транспорт ҳодисасига учради. 

ТИВ хабарига кўра, М.Т. воқеа жойида ҳалок бўлган, С.Ш. жиддий жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.

Бош консулхона ходимлари томонидан мазкур масала назоратга олинди ва шу куннинг ўзида улар консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун Нанкин шаҳрига жўнаб кетдилар. Университет ва Нанкин шаҳри ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарияти ҳамда шаҳар касалхонасининг даволовчи шифокорлари билан алоқа ўрнатилди.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этган ҳамда Шанхай шаҳри, Аньхой, Фуцзянь, Хунань, Цзянси, Цзянсу ва Чжэцзян провинциялари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Шанхай шаҳридаги мамлакат Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +8621-6307-1896.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид