Жаҳон | 21:36 / 28.07.2019
11210
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея Россия балиқчилик кемасини қўйиб юборди

КХДР ҳукумати Россиянинг аввалроқ ушлаган «Сянхайлинь-8» балиқчилик кемасини қўйиб юборди, деб хабар бермоқда Россиянинг Пхеньяндаги элчихонаси Twitter саҳифасида.

27 июлда КХДР мулозимлари кема капитанига экипаж аъзоларини қўйиб юбориш режасидан бохабар қилишган ва орадан 3,5 соат ўтгач, «Сянхайлинь-8» балиқчилик кемаси Вонсан шаҳри портидан Жанубий Корея портига томон сузишни бошлаган. Ж.Кореяда ушбу давлатнинг экипаж аъзолари бўлган икки фуқароси қолади, Кейин кема Россияга қайтади. 

Эслатиб ўтамиз, КХДР чегарачилари 16 июлдан 17 июлга ўтар кечаси «Сянхайлинь-8» балиқчилик кемасини 17 кишилик экипаж аъзолари билан бирга ушлаган эди. Уларнинг 15 нафари Россия фуқароларидир. КХДР чегарачилари кемани қирғоқдан 85 км узоқликда ушлаган. Кема ҳарбий қўриқлаш ҳудудини бузганликда айбланган. БМТ денгиз ҳуқуқи, ҳудудий сувлар Конвенциясига мувофиқ, соҳилдан 20 км масофа ҳудудий сувлар ҳисобланади.

Мавзуга оид