Минскда Ўзбекистон - Беларусь ҳудудлари форуми иш бошлайди
Ҳудудлар форуми Беларусь пойтахти Минск шаҳрида икки кун, 29-30 июль кунлари бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати.
Унда икки мамлакат ҳудудлари, вазирликлари ва идоралари вакиллари, парламент аъзолари, тадбиркорлик доиралари иштирок этади. Форумда Ўзбекистон делегациясига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев раҳбарлик қилади.
Давлатлараро муносабатларни ривожлантиришнинг муҳим омили сифатида ҳудудлар ҳамкорлиги Форумнинг асосий мавзуси бўлади.
Тадбирда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йўл харитасини янгилаш масалаларини, янги қўшма корхоналар ташкил этиш, товар ўтказиш тармоғини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари ва таълим соҳаларида ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.
Форум доирасида қуйидаги учта секция иш олиб боради: агросаноат комплекси ва озиқ-овқат хавфсизлиги, саноат кооперацияси, гуманитар соҳада, ахборот технологиялари ва илм-фан соҳасида ўзаро ҳамкорлик.
Тадбирда қатор минтақалараро битимлар ва тижорат контрактлари имзолаш режалаштирилмоқда.
Форум меҳмонлари ва иштирокчилари Ўзбекистон товарлари кўргазма-ярмаркаси билан танишиш имкониятига эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил сентябрь ойида Тошкентда Ишбилармонлик ва ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Беларусь ҳудудлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун пойдевор қўйилди. Бундай форумлар ўтказиш тўғрисидаги келишувга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати делегациясининг 2018 йил ёзида Беларусь Республикасига ташрифи доирасида эришилган эди.
Бундан олдин, Шавкат Мирзиёев 31 июль куни Беларусга ташриф буюриши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:20 / 12.09.2024
Марказий Осиё давлатларининг иккинчи парламентлараро форуми бошланди
12:50 / 15.08.2024
Россиядаги «Армия-2024» форумида 80 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этди
12:19 / 13.06.2024
Шавкат Мирзиёев инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми иштирокчиларига мурожаат йўллади
14:46 / 11.06.2024