Жамият | 10:23 / 29.07.2019
3074
2 дақиқада ўқилади

Мудофаа вазирлиги курсантлари халқаро мусобақада учинчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари 24-29 июль кунлари Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида МДҲга аъзо мамлакатлар дўстона армияларининг олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўртасида ўтказилган мусобақада иштирок этиб қайтди. 

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарига кўра, халқаро ҳарбий мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Арманистон, Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Беларусь Республикаларидан жами 170 нафар курсант иштирок этди. Курсантлар ўртасида биринчи марта ўтказилган халқаро спорт ўйинлари Иккинчи жаҳон урушининг 75 йиллигига бағишланди. 

Иштирокчилар футбол, ҳарбийлашган кросс, спорт ориентирлаши, қўл жанги ва пневматик милтиқдан аниқ нишонга отиш бўйича беллашдилар. 

Якуний натижаларга кўра, россиялик курсантлар 1-ўринга, қозоғистонлик иштирокчилар 2-ўринга ва Ўзбекистонлик ҳарбийлар 3-ўринга сазовор бўлдилар. 

Яккалик баҳсларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

Футбол – 1-ўрин – Россия, 2-ўрин – Қозоғистон, 3-ўрин – Ўзбекистон;

Ҳарбийлашган кросс – 1-ўрин – Қозоғистон, 2-ўрин – Ўзбекистон, 3-ўрин – Қирғизистон;

Қўл жанги – 1-ўрин – Россия, 2-ўрин – Ўзбекистон, 3-ўрин – Қозоғистон;

Пневматик милтиқдан аниқ нишонга отиш – 1-ўрин – Қозоғистон,  2-ўрин – Россия, 3-ўрин – Беларусь (Ўзбекистон 4-ўринда);

Спорт ориентирлаши – 1-ўрин – Россия, 2-ўрин – Қозоғистон, 3-ўрин – Беларусь (Ўзбекистон 4-ўринда).

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид