Жаҳон | 20:20 / 29.07.2019
33618
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг С-500 мажмуаларининг илк харидори ким бўлади – ОАВ тахмин қилмоқда

Хитой Россиянинг 2019 йил бошида ишлаб чиқариш бошланган янги авлод ҳаво ҳужумидан ҳимоя ва ракеталарга қарши мудофаа воситаси С-500 ЗРТнинг илк харидори бўлиши мумкин. Бу ҳақда Military Watch нашри ёзмоқда.

Мақолада Москва ва Пекин ўртасида ҳарбий соҳадаги қалин ҳамкорлик қайд этилган. Хусусан, Хитой узоқ вақтдан буён Россиянинг янги ҳарбий ишланмаларини харид қилиб келмоқда. 

Шу жумладан, Пекин ва Москва С-400 «Триумф» мажмуалари хариди бўйича ҳам шартномани имзолаган ҳамда Хитой, ўзининг ҳарбий саноати сезиларли ривожланганига қарамай, Россия қуролларининг етакчи харидори бўлиб қолмоқда.

Аввалроқ, «Ростех» бош директори Сергей Чемезов, Россияда энг янги С-500 «Прометей» ҲҲҲ-РҚМ тизимлари ишлаб чиқарилиши бошланганини билдирган эди.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид