Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони подшоҳининг акаси вафот этди
Саудия Арабистони подшоҳи Салмоннинг акаси шаҳзода Бандар бин Абдул Азиз Ол Сауд 95 ёшида вафот этди. Бу ҳақда SPA агентлиги хабар тарқатмоқда.
Саудия Арабистони подшоҳлик хонадони маълумотига кўра, бугун Маккадаги «Масжидул ҳаром» масжидида жаноза маросими ўтказилган.
1923 йилда туғилган шаҳзода Бандар бин Абдул Азиз Ол Сауд ўз ихтиёри билан қиролликда ҳеч қандай расмий лавозим эгалламаган. У Ар-Риёд провинцияси губернатори Фейсал бин Бандар бин Абдул Азиз ва подшоҳлик миллий гвардияси раҳбари Абдулла бин Бандар бин Абдул Азизнинг отаси эди.
Маҳаллий нашрларда сўнгги йилларда бир неча марта Бандар бин Абдул Азиз Ол Сауд оғир хаста экани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
22:53 / 27.01.2026
Саудия Арабистони улкан Mukaab куби лойиҳасини музлатиб қўйди – ОАВ
14:20 / 24.01.2026
Ўзбекистонда Саудия Арабистонининг янги элчиси иш бошлади
18:39 / 16.01.2026
Саудия Арабистонида кекса эркак вафот этди, оиласи унинг 142 ёшда эканини даъво қилмоқда
20:57 / 15.01.2026