Ўзбекистон | 12:00 / 29.07.2019
18306
3 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятининг 5та марказида хорижга чиқиш паспортини олиш мумкин

Фото: KUN.UZ

Тошкент вилояти аҳолисига хорижга чиқиш паспортларини расмийлаштириш учун 1 дона техник қурилма ажратилган бўлиб, 2019 йил 4 январь кунидан бошлаб фуқароларни қабул қилиш жараёни вилоят ИИББ МваФРБда бошланган эди. Тошкент вилояти шаҳар-туманлари аҳолисини хорижга чиқиш паспорти билан таъминлашда фуқароларга янада қулайликлар яратиш мақсад қилинди. Шу йилнинг май-июнь ойларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази томонидан вилоятнинг қуйидаги шаҳар-туман ИИБ МваФРБларига яна қўшимча 4 дона техник қурилмалар ажратилди.

 Ушбу қурилмалар қуйидаги тарзда тақсимланган:

Тошкент вилояти ИИББ МваФРБда

- Зангиота тумани (194,3).

- Тошкент тумани (177,0).

- Қибрай тумани (196,9).

- Ўртачирчиқ тумани (146,1).

- Нурафшон шаҳар (48,2).

Жами аҳоли сони: 762,5

Чирчиқ шаҳар ИИБ МваФРБда

- Чирчиқ шаҳар (155,5).

- Бўстонлиқ тумани (166,8).

- Юқоричирчиқ тумани (132,3).

- Паркент тумани (151,2).

Жами аҳоли сони: 605,8

Янгийўл шаҳар ИИБ МваФРБда

- Янгийўл шаҳар (59,6).

- Янгийўл тумани (205,7).

- Чиноз тумани (130,9).

- Қуйичирчиқ тумани (105,8). 

Жами аҳоли сони: 502,0 

Оҳангарон туман ИИБ МваФРБда

- Оҳангарон тумани (93,9).

- Оҳангарон шаҳар (36,8).

- Олмалиқ шаҳар (128,7).

- Ангрен шаҳар (185,4).

- Пискент тумани (98,9).

Жами аҳоли сони: 543,7

 Бўка туман ИИБ МваФРБда

- Бўка тумани (123,0).

- Бекобод тумани (154,2).

- Бекобод шаҳар (94,0).

- Оққўрғон тумани (103,0).

Жами аҳоли сони: 474,2

Шу муносабат билан Тошкент вилояти ИИББ МваФРБ ушбу шаҳар-туманлар аҳолиси юқорида кўрсатиб ўтилган манзиллар бўйича хорижга чиқиш паспортини олиш учун ҳужжат топширишлари ва тайёр паспортни олишлари мумкинлигини маълум қилади.

Фуқароларга тушунтириш ишлари олиб бориш мақсадида, ўзбек ва рус тилида кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган давлатларга Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспортидан фойдаланган ҳолда республикамиздан чиқишлари мумкинлиги тўғрисида ҳамда 5 та ҳудудга ўрнатилган техник қурилмага расмга тушиш учун қайси шаҳар-туман аҳолиси мурожаат этишлари тўғрисидаги эълонлар бериб борилмоқда

Хорижий давлатларга кетувчи фуқароларга, яъни иккинчи жахон уруши қатнашчилари, уларга тенглаштирилган фуқаролар, ҳомиладор аёллар, ёш болалар, ногиронлар, касалларни навбатсиз қабул қилиш тизими жорий этилган.

Тошкент вилояти ИИББ МваФРБ

Мавзуга оид