Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп АҚШ миллий разведка бошлиғини ўзгартиришга қарор қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп республикачилардан Вакиллар палатаси вакили Жон Рэдклифни Миллий разведка директори лавозимига илгари суради. Бу ҳақда Трамп Twitter саҳифасида эълон қилди.
«Техас штатидан ҳурматли Жон Рэдклиф мен томонимдан Миллий разведка директорлигига илгари сурилади. АҚШнинг собиқ прокурори Жон (Рэдклифф) раҳбар бўлади ва ўзи севувчи мамлакатни илҳомлантиради», - деб ёзган Оқ уй раҳбари.
Миллий разведканинг ҳозирги раҳбари Дэн Коутс 15 августда ўз лавозимини тарк этади, дея қўшимча қилган Трамп.
Аввалроқ, Трамп Коутсни лавозимидан озод этишни режалаштираётгани ҳақида ОАВда хабарлар пайдо бўлганди. Таъкидланишича, Коутс икки йиллик фаолияти давомида мамлакатнинг муҳим хавфсизлик масалалари борасида Трамп билан бир неча бор тортишиб қолган.
Мавзуга оид
09:10
АҚШнинг Эронга янги ҳужумлари минтақада кескинликни янада оширди
22:32 / 07.07.2026
АҚШ 100 йил ичида биринчи марта думалоқ бўлмаган танга чиқаради
23:54 / 05.07.2026
Трамп Анқарада Зеленский билан учрашиши мумкин
12:48 / 05.07.2026