Ўзбекистон | 13:20 / 30.07.2019
2640
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Беларусь билан ҳамкорликда фармацевтика корхонаси ташкил этилади

Фото: Беларусь сегодня

Ўзбекистонда ташкил этиладиган беларусь-ўзбек фармацевтика корхонаси 2020 йилдан ўз маҳсулотларини бозорга чиқаришни бошлайди. Бу ҳақда "Белфармпром" холдинги бошқарув компанияси бош директори вазифасини бажарувчи Виктор Шеин маълум қилди

Хабар қилинишича, "Белфармпром", Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистоннинг Fagusal МЧЖ компанияси Минскда ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолаган. Шартномага кўра, таблетка ва капсулалар кўринишидаги дорилар ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ташкил этилади.

Виктор Шеиннинг айтишича, корхона трансмиллий ва стратегик аҳамиятга эга бўлади. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учинчи давлатларга, хусусан Афғонистонга экспорт қилинади. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид