Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ҳокимликлар томонидан облигациялар чиқарилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади:
қуйидаги мазмундаги 156-1-модда билан тўлдирилади:
“156-1-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан чиқариладиган муниципиал облигациялар.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари муниципиал облигациялар чиқаради. Муниципиал облигацияларини чиқариш ва уларнинг чекланган ҳажми тўғрисидаги қарор белгиланган тартибда қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан эмиссия қилинган муниципиал облигацияларни жойлаштиришда;
муниципиал облигациялари бўйича қийматни, фоизларни ва бошқа тўловларни тўлашда;
чиқарилган ва жойлаштирилган муниципиал облигацияларнинг ҳисобини юритишда;
муниципиал облигациялари бўйича бошқа операцияларни амалга оширишда фискал агент сифатида иштирок этиши мумкин.
Муниципиал облигацияларини чиқаришдан олинган тушумлар:
маҳаллий бюджетлар тақчиллигини қоплаш учун;
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича чора-тадбирлар, тегишли Халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқланадиган, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ҳокимлари қарорлари билан белгиланадиган йирик инвестиция лойиҳалари ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш учун йўналтирилади”.
Мавзуга оид
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
10:07 / 04.05.2026
Чет эл валютасида облигация чиқаришга рухсат берилди
15:26 / 18.02.2026
Давлат байроғини намойиш этишда ягона талаблар жорий этилади
16:19 / 16.02.2026