Жаҳон | 19:25 / 31.07.2019
25104
1 дақиқада ўқилади

«Бу ерда ким бошлиқ?» Зеленский Черкасск шаҳридаги қабулдан норози бўлди

Фото: РИА Новости / Стрингер

Украина президенти Владимир Зеленский унинг Черкасск областидаги депутатлар билан учрашувига барча хоҳловчилар киритилмаганидан норози бўлди.

У ўз нутқини маҳаллий амалдорларни танқид қилишдан бошлади.

"Бу ерга ким кириши, ким киритилмаслиги қай йўсинда аниқланади? Айтинг-чи, менда шундай савол бор. Бу ерда ким бошлиқ?" – дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради 112 Украина телеканали.

Шунингдек Зеленскийни област прокурорини порахўрликда айблаган депутат Михаил Мушиекнинг сўзлари ҳам ҳайратга солган.

"Сиз сўзни прокурор порахўр эканлигидан бошладингизми? Бу ҳеч қайси област учун янгилик эмас", - деган у.

Зеленский маҳаллий амалдорларни бир неча марта танқид қилган. Жумладан, июль ойи бошида Борисполь шаҳар кенгаши котиби Ярослав Годунокнинг илгари судланган эканлигини билганидан сўнг уни йиғилишдан ҳайдаб чиқарган.

Мавзуга оид