Ўзбекистон | 11:54 / 31.07.2019
10595
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик ҳарбий альпинистлар Қирғизистондаги Ленин чўққисини забт этмоқда

Фото: Қирғизистон Қуролли кучлари матбуот хизмати

Ўзбекистон ва Россиядан бўлган бир гуруҳ ҳарбий альпинистлар 21 июль куни Қирғизистонга етиб келишди. Ҳарбийлар Чон-Олой водийсидаги баландлиги 7134 метр бўлган Ленин чўққисини забт этмоқчи, деб хабар беради «Комсомольская правда».

Чўққига кўтарилиш қирғиз томони ташаббуси билан МДҲ мамлакатлари ҳарбий хизматчилари-спортчилари халқаро учрашуви шаклида ўтказилмоқда. Ҳарбий альпинистлар иштирокида бундай тадбирлар СССР даврида ҳам бўлмагани айтилади.

- Чўққига кўтарилишнинг асосий мақсади дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, кўтарилишдаги техник усуллар билан тажриба алмашиш, қуролли кучларда альпинизмни оммалаштириш ва ривожлантиришдир. У МДҲга аъзо давлатлар давлат раҳбарлари кенгашининг қарори доирасида ўтказилмоқда ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган,  - дея маълум қилишди Қирғизистон Қуролли кучлари Бош штабида. 

Фото: Қирғизистон Қуролли кучлари матбуот хизмати
Фото: Қирғизистон Қуролли кучлари матбуот хизмати

Икки кунлик мослашувдан сўнг гуруҳ йўналишга чиқди. Унга Қирғизистондан икки нафар ҳарбий хизматчи кирди. Жамоанинг барча аъзолари альпинизм бўйича камида 2-тоифага ва 4Б қийинчилик тоифаси бўйича йўналишга чиқиш ҳуқуқига эга.

27 июль куни альпинистлар Ўрта Осиёнинг энг баланд чўққиларига олиб борувчи йўналишда жойлашган тўртта лагердан биринчисини (баландлиги 4,400 м) ортда қолдиришди. Баландликнинг ўзи 6 ёки 7 августда забт этилиши режалаштирилган. 

Мавзуга оид