Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Hyundai Creta Корея йўлларида синовдан ўтмоқда
Жанубий Корея иккинчи авлод Hyundai Creta кроссовери ниқобсиз ҳолда суратга туширилди. Автомобилни кундузи ҳеч бир ниқобсиз синовга олиб чиқишди, деб ёзмоқда Мотор.ру.
Маҳаллий бозорда ix25 номи билан сотиладиган янги Creta ўзининг асосий рақиби Kia Seltos кроссовери билан бир хил шоссега эга. Автомобиль аввалгисидан 30 мм узунроқ ва 10 мм кенгроқ бўлган: тегишли равишда 4300 ва 1790 мм. Ғилдираклар базаси 20 мм.га ўзгарди ва 2610 мм.га етказилди.
Кроссовер дизайни янгича бўлиб, кўпроқ Palisade моделига ўхшаб кетади. Янги бош ва орқа чироқлар пайдо бўлган. Кузов чизиқлари ўзгартирилган.
Автомобиль салонида ҳам сезиларли ўзгаришлар қилинган: марказий консолда тик планшетли мультимедиа тизими ўрнатилган. Айнан у орқали стандарт тугмачалар ва бошқаргичлар вазифаларига буйруқ бериш мумкин. Экранни икки қисмга ажратса бўлади, бу йўловчига қулайлик яратади.
Ҳозирча, двигатель ҳақида маълумотлар йўқ, бироқ хитойлик журналистлар 1,4-л турбокучайтиргичли ҳамда 1,6 л атмосферали двигателлар ҳақида фикр билдиришмоқда.
Мавзуга оид
14:31 / 12.09.2025
Hyundai’нинг Америкадаги заводи очилиши рейдни деб 2 ойга кечикадиган бўлди
17:22 / 06.09.2025
Америкадаги Hyundai заводида миграцион операция: 500 га яқин киши қўлга олинди, Сеул Вашингтонни огоҳлантирди
22:59 / 09.01.2025
Hyundai компанияси 2025 йилда Жанубий Корея иқтисодиётига 16,7 млрд доллар сармоя киритади
20:20 / 24.11.2024