10:21 / 01.08.2019
16948

Абдулла Арипов Қирғизистонга ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон Республикасига амалий ташриф билан келди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси ҳукумати матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Қирғизистон Республикаси ҳукумати матбуот хизмати

«Манас» халқаро аэропортида Ариповни Қирғизистон бош вазирининг ўринбосари Жениш Разаков кутиб олди.

Ариповнинг амалий ташрифи доирасида Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкали Абилғозиев билан учрашув бўлиб ўтади.

Фото: Қирғизистон Республикаси ҳукумати матбуот хизмати

Бундан ташқари, Ўзбекистон бош вазирини Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков қабул қилади.

Бундан олдин, Абдулла Арипов 1 август куни Бишкекка ташриф буюриши хабар қилинганди.

Top