Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аграр университетининг Фарғона филиали ташкил этилиши мумкин
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Тошкент давлат Аграр университетининг Фарғона филиалини ташкил этиш ҳақида петиция эълон қилинди.
Қайд этилишича, Фарғона вилояти аҳолиси азал-азалдан деҳқончилик билан кун кўриб келган. Вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта тайёрлаш ва экспортга йўналтириш бўйича жуда катта имкониятлар мавжуд.
“Аммо ҳозирги кунда вилоятимизда қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича олий маълумотли кадрлар етишмаётганлиги сабабли Тошкент давлат аграр университетининг Фарғона филиалини очишни зарур деб биламиз”, - дейилади мурожаат матнида.
Билдирилишича, мазкур университетни тамомлаган олий маълумотли қишлоқ хўжалиги ходимлари (агроном, ўрмон хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва ҳоказо йўналишлар) вилоят равнақига катта ҳисса қўшади. Ёшларнинг иш билан таъминланишига ҳам хизмат қилади.
“Шу сабабли, Тошкент давлат аграр университетининг Фарғона филиалини ташкил этишни таклиф қиламиз”, - дейилади петицияда.
Мавзуга оид
18:05 / 07.06.2026
Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузган 19 нафар ходим ишдан олинди
08:44 / 02.06.2026
Сассекс университети Ўзбекистонда кампус очиш имкониятини кўриб чиқмоқда
18:00 / 13.03.2026
Президент Виртуал қабулхонасида ҳар бир маҳалла учун алоҳида кабинет очилади
11:21 / 13.03.2026