Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда вақтинча яшаш учун рухсат олиш соддалаштирилди
Россия президенти Владимир Путин алоҳида тоифадаги хориж фуқароларига вақтинча яшаш учун квотадан ташқари рухсат беришни соддалаштириш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Унга кўра, вақтинча яшаш учун рухсат олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш муддати 6 ойдан 4 ойгача қисқартирилди. Шунингдек, алоҳида тоифадаги хориж фуқароларига вақтинча яшаш учун квотадан ташқари рухсат берилади. Бу норма Россияда туғилган, Россия фуқароси билан никоҳда бўлган, Россияга кўнгилли равишда кўчиб ўтиш дастури иштирокчиси бўлган, қочоқ деб тан олинган ёки Россиядан вақтинчалик бошпана олган фуқароларга татбиқ этилади.
Яшаш гувоҳномасини чекланмаган муддатга бериш амалиёти жорий этилади (ҳозирда яшаш гувоҳномаси беш йил муддатга берилади), бундан юқори малакали мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари (ишлаш учун рухсатнома тугаш муддатига қадар берилади) ҳамда малакали мутахассислар (уч йил муддатга берилади) мустасно.
Вақтинчалик яшашга рухсат олмасдан яшаш гувоҳномаси олиши мумкин бўлган хориж фуқаролари доираси кенгайтирилди. РСФСР ҳудудида туғилган ва ўтмишда СССР фуқароси бўлган, ҳамда Қрим мухтор иттифоқ республикасидан депортация қилинганлар ва уларнинг тўғридан-тўғри қариндошлари ана шундай фуқаролар тоифасига мансуб деб ҳисобланади.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
12:13 / 19.06.2026