Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бундесвер киберқўмондонлиги смартфонлар хавфли эканлигини билдирди
Германия бундесвери раҳбарияти смартфон ва бошқа замонавий коммуникация воситалари ахборот хавфсизлигига таҳдид солади деб ҳисоблайди. Мобиль телефонлар, фитнес-браслетлар, ақлли соатлардан фойдаланиш ҳарбий хизматчилар хавфсизлиги учун хатарли, дея бундесвер кибербўлинмаси қўмондони генерал Людвиг Ляйнхоснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда AFP агентлиги.
Унинг сўзларига кўра, буюмлар интернети Германия армияси учун жиддий мавзу ҳисобланади.
"Шахсий ахборот техникасидан хизмат мақсадларида бепарволарча фойдаланиш энг ожиз жойимиздир", деди у.
Бундесвер сўнгги вақтда 16 мингта янги мобиль телефон сотиб олди. Аммо хавфсизлик мақсадларида улар интернетга уланмайдиган қилиб созланган. Мудофаа вазирлиги вакилининг изоҳлашича, бу "АТ соҳасида хавфсизлик талабларининг кескинлашгани" билан боғлиқ. Унинг сўзларига кўра, илгариги тугмали телефонлардаги сўзлашувларни тинглашнинг имкони бўлмаган, чунки уларда маълумот узатиш имконияти мавжуд эмасди.
Людвиг Ляйнхоснинг таъкидлашича, бундесвер тармоқларига ҳар куни киберҳужумлар бўлиб туради. Аммо ҳозирча улар сезиларли зарар етказа олмаган.
2018 йилда Polar Flow фитнес-иловаси орқали 6 минг фойдаланувчи, жумладан ФҚБ, МХА ва Қримдаги Россия ҳарбийларига тегишли маълумотлар интернетга чиқиб кетганди.
Мавзуга оид
08:40 / 06.06.2026
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
08:28 / 03.06.2026
Руминия 298 та Lynx жанговар машинасини харид қилади
08:38 / 02.06.2026