Ўзбекистон | 12:45 / 03.08.2019
16361
2 дақиқада ўқилади

Давлат хизматлари кўрсатишда қатор муаммолар юзага келаётгани аниқланди

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада яхшилаш учун бир қатор ишларни амалга ошириш лозим, деб хабар бермоқда Давлат хизматлари агентлиги.

Қайд этилишича, улар ичида, давлат хизматини кўрсатувчи органлардаги қоғоз кўринишидаги архив маълумотларини тўлиқ рақамлаштириш (оцифровка) масалаларига эътибор қаратиш бор.

Шунга кўра, давлат хизматларини кўрсатишга масъул бўлган барча давлат идораларининг архив маълумотларини 2025 йилгача босқичма-босқич рақамлаштириш талаб этилади. 

Таъкидланишича, давлат хизматлари кўрсатишда иштирок этадиган давлат органларининг марказлашган маълумотларни қайта ишлаш марказлари ташкил этилмаганлиги оқибатида давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида қуйидаги муаммолар юзага келмоқда: 

- давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар идоралараро интеграция платформасига уланмаганлиги оқибатида улар ўртасида ўзаро электрон ахборот алмашинуви йўлга қўйилмаган;

- 30дан ортиқ давлат органларида ҳанузгача идоравий маълумотлар базалари шакллантирилмаганлиги сабабли уларни ягона давлат хизмати платформасига улашнинг имкони мавжуд эмас;

- мазкур давлат органлари томонидан тақдим этиладиган турли қоғоз кўринишидаги маълумотнома ва бошқа ҳужжатларни рақамлаштириш (оцифровка қилиш) сустлигича қолмоқда. 

Мавзуга оид