00:23 / 04.08.2019
6784

Ҳонгконг полицияси шаҳарни намойишчилардан тозаламоқда

Фото: The Epoch Times

Ҳонгконг полицияси шаҳарнинг бир нечта районларидаги намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ва резина тўқмоқлардан фойдаланмоқда, деб хабар берди маҳаллий телевидение. 

Полиция ва продемократик фаоллар ўртасидаги тўқнашувлар шаҳарнинг узоқ Вон Тай Син районида ҳам кузатилмоқда.

Шанба оқшомида ўн минглаб ҳукуматга қарши кайфиятдаги намойишчилар навбатдаги норозилик намойишига чиқди. Улар Коулун районидаги қатор асосий кўчаларда транспорт ҳаракатини тўхтатиб қўйишди. Намойишчилар аввалига Монгкок районида тўпланишди, сўнгра турли томонларга тарқалиб кетишди.

Намойишчиларнинг бир қисми полиция участкаларини эгаллашга уринди.

Навбатдаги намойишлар якшанба ва душанба кунларига мўлжалланган.

Top