Спорт | 11:59 / 05.08.2019
17654
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда «Пахтакор-79» номли кўча пайдо бўлди

Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман кенгашининг “Шайхонтоҳур туманидаги географик объект номларини тартибга келтириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.

Ҳужжатга кўра, географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Шайхонтоҳур туман комиссиясининг 2019 йил 22 июль санасида ўтказилган йиғилиш баёни билан тасдиқланган, Олмазор кўчасидан “Пахтакор” футбол клубигача бўлган номсиз кўчага “Пахтакор-79” кўчаси номини бериш ҳақидаги таклифи маъқулланди.

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Шайхонтоҳур туман комиссияси (Р.Қурбонов, Э.Жўраев), Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Шайхонтоҳур туман филиали (Ш.Мирсоатов), Шайхонтоҳур тумани Ободонлаштириш бошқармаси (Д.Бекбўтаев):

белгиланган тартибда кўчалар номлари реестрига ўзгартиришлар киритилиши, кўча номи акс этган номлагичлар ўрнатилиши ҳамда амалга оширилган ишлар бўйича халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгашига ахборот берилиши белгилаб қўйилди.

Мавзуга оид