Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Жанубий Хитой денгизига атом авиаташувчи кемасини юборди
Фото: AP
Вашингтон Жанубий Хитой денгизи акваториясига атом авиаташувчи кема Ronald Reagan бошчилигидаги зарбдор гуруҳни юборди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, гуруҳ Филиппин пойтахти Манилага йўлда денгиздаги баҳсли ҳудудлардан ўтган. Авиаташувчи кема бортида филиппинлик денгизчилар бўлган. Гуруҳга қўмондонлик қилаётган Карл Томаснинг таъкидлашича, АҚШ кемаларининг бу ерда бўлиши минтақада барқарорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради. “Кемамиздаги шиор – куч позициясидан тинчликка эришиш”, деб айтган Томас.
Жанубий Хитой денгизида Парасел ороллари (Сиша) ва Спратли архипелаги (Нанша) атрофида ҳудудий баҳслар олиб борилади. Бу ҳудудларга Хитой, Бруней, Вьетнам, Малайзия ва Филиппин даъвогарлик қилади. 2013 йил охиридан Пекин бу ерда сунъий ороллар яратиш ва баҳсли ҳудудларни кенгайтириш ва ўзлаштириш бўйича катта кўламли гидротехник ва қурилиш ишлари олиб боради.
Низонинг асосий сабаби Малакка бўғози яқинидаги ҳудуд устидан назорат ўрнатишга уринишлар ҳисобланади. Бу ердан Хитой савдосининг 60 фоизга яқини ва углеводородлар импортининг 80 фоизи ўтади.
Мавзуга оид
13:13 / 03.04.2026
Яқин Шарқдаги уруш: Эрондаги энг баланд кўприк вайрон қилинди
23:32 / 02.04.2026
АҚШ бош прокурори Пэм Бонди истеъфога чиқади
21:32 / 02.04.2026
АҚШда 51 йил аввалги қотиллик ДНК технологияси ёрдамида фош этилди
21:19 / 02.04.2026