Ўзбекистон | 10:59 / 07.08.2019
35063
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда «Газ таъминоти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди 

Фото: ИТАР-ТАСС, Александр Рюмин

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Газ таъминоти тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Ушбу Қонуннинг мақсади газ таъминоти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Газ таъминоти соҳасидаги давлат сиёсати қуйидагиларга асосланади:

конларни қидириш, ўрганиш ва ўзлаштириш, газ қазиб олиш, ташиш, сақлаш ва етказиб бериш жараёнларининг барқарор ҳамда мутаносиб ривожланишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси энергетика хавфсизлигини таъминлаш;

Истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш; 

газ таъминоти бўйича кўрсатилаётган хизматларга белгиланган нархлар ва тарифларга риоя қилиш;

газ таъминоти соҳасидаги муносабатлар субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига риоя қилиниши;

газ таъминоти субъектларининг газ таъминоти соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлигини белгилаш;

газ таъминоти тизими объектларининг саноат, ёнғин ва экологик хавфсизлиги учун белгиланган талабларга мувофиқлиги;

энергия тежайдиган технологиялар, ҳисобга олиш асбоблари ва газ сарфини тартибга солишни жорий этиш учун шароитлар яратиш

Газ таъминоти соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари:

иқтисодиётнинг эҳтиёжларини қондириш ва аҳоли ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий шароитларини яхшилаш, шунингдек ишлаб чиқариш ва экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида газ таъминотини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;

газнинг геологик захираларидан оқилона фойдаланишни давлат томонидан тартибга солиш;

жаҳон энергетика бозорида маҳаллий газнинг рақобатдошлигини таъминлашга кўмаклашиш;

ҳудудлар ва саноат объектларини газлаштиришнинг тегишли дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш;

бошқарув тизимига ва газни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ҳамда етказиб бериш муносабатларига бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш;

газ таъминоти тизимини янада ривожлантириш учун инвестицияларни жалб қилишга кўмаклашиш;

рақобатбардош газ нархлари ва тақдим этилаётган газ таъминоти хизматлари учун тарифларни белгилаш орқали уларнинг нархи, сифати ва истеъмол хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, муқобил энергия манбалари бозорини ривожлантириш учун шароит яратиш. 

Мавзуга оид