Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танишининг уйини сотиб юборган шахс ушланди
2019 йил 25 июль куни Фарғона шаҳар прокуратурасидан ИИБга ҳужжатлар тўплами тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Унда фуқаро 61 ёшли В.Т.нинг ёзган ариза юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, В.Т.га ота-онаси томонидан мерос сифатида қолдирилган, Фарғона шаҳри Мотрудий кўчасидаги хонадонни унинг таниши, Тошлоқ туманида яшовчи 42 ёшли С.Ю. В.Т.нинг Россия давлатида бўлганидан фойдаланиб, фуқаро И.Д.га 13000 АҚШ долларига сотиб юборганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, С.Ю. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026
Учкўприк ҳокими ташландиқ боғча муаммосидан нега кўз юмяпти?
19:43 / 18.05.2026