Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда уч машина иштирокида автофалокат рўй берди. Қурбонлар йўқ
Бугун ижтимоий тармоқлар мессенжерларда пойтахтимизнинг Дархон мавзесида бир нечта автомобиллар иштирокида аянчли автофалокат содир бўлгани ҳақидаги фото ва видеоматериаллар тарқатилди.
Мазкур воқеа юзасидан Kun.uz Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига мурожаат қилди.
ИИББ матбуот хизмати маълумотига кўра, бугун 6 август куни кечки пайт пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Буюк ипак йўли кўчасида уч автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
"ЙТҲ натижасида қурбонлар йўқ.
Дастлабки суриштирувлардан маълум бўлишича, Nissan русумли автомашина ҳайдовчиси, 33 ёшли Ш.Ж. бошқарувни йўқотиб, икки машина билан тўқнашув содир этган.
ЙТҲнинг тўлиқ сабаблари ўрганилмоқда", - дейилади Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълумотида.
Мавзуга оид
15:21 / 03.06.2026
Гувоҳномаси йўқ икки йигитчанинг пойгаси ўлимлар билан тугади
17:39 / 02.06.2026
Тошкентда BYD йўловчи автобус билан тўқнашди
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:35 / 26.05.2026