Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон миномётчилари халқаро танловдаги иштирокини ишончли бошлади
Кеча, 7 август куни Қозоғистондаги “Отар” 40-ҳарбий базаси полигонида миномётчилар ҳисоби ўртасида “Артиллерия олови устаси”, учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратлари мажмуасининг тактик ҳисоби бўйича “Лочин ови” ҳамда алоқа қўшинлари мутахассислари ўртасида “Ишончли усул” танловларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.
“Ўзбекистон жорий йилда иккинчи бор “Артиллерия олови устаси” халқаро танловида иштирок этмоқда. 2018 йили ўтказилган ўйинларда ўзбекистонликлар илк бор қатнашганига қарамай мамлакат шаънини муносиб ҳимоя қилиб, иккинчи ўринни қўлга киритган эди.
Жорий йилда эса ғолиблик учун Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Венесуэла, Зимбабве, Эрон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Сурия, Тожикистон ва Ўзбекистон жамоалари курашади”, дейилади хабарда.
Кеча барча жамоалар ўртасида “Индивидуал пойга” бўйича 1-босқичнинг дастлабки йўналиши ҳамда “Тунги спринт”нинг 2-босқич мусобақалари бўлиб ўтди.
“Индивидуал пойга”да иштирокчилар 4 километр масофани босиб ўтиши ва биринчи доирада 2Б11 миномёти ҳамда ПКТ пулемётидан ўт очиш машқларини бажарди. Иккинчи доирада эса 2Б11 миномёти, РПГ-7В гранатомёти гамда АК-74 автоматидан ўт очишларни амалга ошириши керак бўлди.
Ҳар бир доирада миномёт ҳисоблари бир хил позициядан отиши, бироқ турли нишонлар ва тўсиқларни босиб ўтиши керак эди. Тўсиқларни босиб ўтиш натижалари дала арбитри томонидан визуал кузатиш, шунингдек, стационар видео қайд этиш воситаси орқали аниқланмоқда.
Ўзбекистонлик миномётчилар “Индивидуал пойга”нинг 1-босқичида дастлабки ҳисоб жамоалари бўйича 3-ўринни эгаллади. Ҳозирча Қозоғистон жамоаси етакчилик қилмоқда, иккинчи ўринда эса Россия жамоаси. “Тунги спирнт”да эса Ўзбекистон жамоаси 4-ўринни эгаллади.
Мавзуга оид
15:35 / 09.06.2026
Мудофаа бўлимларида тиббий комиссиялар тугатилиб, маошлар оширилади
15:20 / 09.06.2026
Ҳарбий ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилди
12:18 / 23.05.2026
Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
20:16 / 12.05.2026