Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон кинотеатрларида ҳинд фильмлари намойиши тақиқланади
Покистон ҳукумати мамлакат кинотеатрларида ҳинд фильмлари намойишини тақиқлаш ниятида эканлигини маълум қилди.
"Покистон кинотеатрларида ҳеч қандай ҳинд фильмлари намойиш этилмайди", - деди мамлакат бош вазирининг ахборот сиёсати ва радиоэшиттиришлар бўйича ёрдамчиси Фирдус Ашик Аван. У ҳинд маданиятига алоқадор ҳар қандай санъат тақиқланиши устида иш олиб борилаётганини маълум қилди.
Исломобод Кашмир атрофидаги вазият сабабли Покистон ва Ҳиндистон муносабатлари кескинлашгани боис ушбу чорага қўл урди.
Ушбу ҳафтада Ҳиндистон ҳукумати Жамму ва Кашмир штатининг алоҳида мақомини бекор қилди. Бу Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашишига олиб келди.
Кашмир – аҳолисининг асосий қисмини мусулмонлар ташкил этувчи ҳудуд бўлиб, Ҳиндистон ва Покистон ўртасида баҳсга сабаб бўлиб келади.
Мавзуга оид
08:49 / 18.06.2026
Покистон: Эрон Ҳўрмуз бўғозини зудлик билан очади
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
17:54 / 10.06.2026