15:54 / 08.08.2019
128953

«Толибон» делегацияси Ўзбекистонга келди

Бугун, 8 август куни мулла Абдулғани Бардар бошчилигидаги «Толибон» делегацияси Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда «Толибон»нинг Доҳадаги сиёсий офиси расмий вакили Суҳайл Шахин маълум қилди. 

«Бугун мулла Абдулғани Барадар бошчилигидаги сиёсий делегация Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрига ташриф буюрди. Делегация аэропортда Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев томонидан илиқ кутиб олинди», - деб ёзади Шахин ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра, пайшанба куни «Толибон» делегацияси Ўзбекистоннинг юқори мартабали мулозимлари билан учрашади.

«Музокаралар жараёни бўйича техник гуруҳлар тинимсиз ишлаяпти. Биз келажак тўхтамаслиги, ҳамда ҳеч ким Афғонистонга аралашмаслигига ҳаракат қилмоқдамиз», - дейилади хабарда.

«Толибон» делегацияси вакиллари билан Ўзбекистон ички ишлар вазири учрашиши, улар ўртасида музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.

Маълумот учун: «Толибон» делегациясининг Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги ҳозирча ҳеч қандай расмий хабар бермади. Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги ҳам бу мавзуда сукут сақламоқда.

Афғонлараро мулоқот бўйича Самарқанд учрашувининг аниқ санаси қачон эълон қилиниши очиқланди

Top