Жамият | 15:26 / 09.08.2019
9540
1 дақиқада ўқилади

Чинозда танишининг умрига зомин бўлган шахс ушланди

2019 йил 8 август куни Тошкент вилоятининг Чиноз тумани Чорвадор маҳалласида яшовчи 38 ёшли А.А. шу туманнинг Нафис маҳалласи ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида таниши, Нафис маҳалласида яшаган 49 ёшли Б.А.ни танасининг турли жойларига уриб-тепиб, жароҳатлаган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Б.А. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.А. қўлга олинган. 

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид