Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жээнбеков Қирғизистон хавфсизлик кенгашини чақирди
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков собиқ президент Алмазбек Атамбаев қўлга олинганидан сўнг мамлакат хавфсизлик кенгашини чақирди. Бу ҳақда Қирғизистон республикаси президентининг расмий сайтида маълум қилинган.
«Мамлакат раҳбари Алмазбек Атамбоевнинг Конституция ҳамда қонунларни кескин тарзда бузганини таъкидлади. Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон қонун устувор бўлган давлат эканини, давлатнинг вазифаси барча фуқароларни назорат қиладиган қонуннинг талабларини бажариш эканини айтди», — дейилади хабарда.
Йиғилиш давомида Қирғизистон давлат хавфсизлик қўмитаси раиси Орозбек Опумбаев, ички ишлар вазири Кашкар Жунушалиев ҳамда бош прокурор Ўткурбек Жамшитовлар Атамбоевнинг қўлга олиниши ҳақида ҳисобот беришди.

Аввалроқ Жээнбеков давлат хавфсизлик қўмитаси раиси Орозбек Опумбаевнинг истеъфосини қабул қилмагани айтилганди.
Мавзуга оид
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида янги пост очилди
20:10 / 25.05.2026