Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбек таэквондосида янги саҳифа: Зафарбек Каримов – жаҳон чемпиони
Фото: Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси
Тошкентда ўтаётган таэквондочи кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси илк олтин медалини қўлга киритди.

-41 кг вазн тоифасида даянга чиққан Зафарбек Каримов ҳал қилувчи баҳсда эронлик Амирҳуссайин Наврўзини мағлуб этиб, чемпионга айланди.
Каримовнинг бу муваффақияти ўзбек таэквондоси учун тарихий натижадир – Ўзбекистон терма жамоаси бундан олдинги учта жаҳон чемпионатида фақат бронза медалларини (жами 7та) қўлга киритиш билан чекланиб қолаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги мусобақада кеча бошқа бир ўзбекистонлик атлет Муҳаммадамин Алиев бронза медалига эга чиққанди.


Мавзуга оид
18:30 / 11.04.2026
Тошкент таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
08:53 / 13.08.2025
Тўқаев таэквондо бўйича қора камар олди ва тахтани синдирди
15:02 / 30.06.2025
Гурбангули Бердимуҳамедов таэквондо бўйича «9-дан» фахрий унвонини олди
22:27 / 04.12.2024