Жаҳон | 23:11 / 10.08.2019
54095
1 дақиқада ўқилади

Германияда АЭС минораси портлатилди — видео

Германиянинг Мюльхайм-Керлих шаҳридаги атом электр станциясининг совутиш иншооти портлатиш йўли билан бузиб ташланди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Маълумот берилишича, АЭС 1986 йилда қурилган, аммо унинг қурилишида нуқсонлар бўлгани учун атиги икки йил ишлаган.

Уни 2013 йилда бузиб ташлаш мўлжаллаганди, аммо ҳукумат ҳозирга келибгина минорани портлатиш йўли билан бузиб ташлашга қарор қилди.

Германия бугунги кунда АЭС ва ИЭСдан «муқобил энергетика»га ўтмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид