Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон ҳукумати Ҳиндистон билан автобус қатновини тўхтатди
Покистон ҳукумати Лоҳур шаҳри ва Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳли йўналишидаги автобус қатновини вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда Покистон алоқа ва почта хизмати вазири Мурод Саид маълум қилди.
"Миллий хавфсизлик қўмитаси қарорига асосан Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги автобус қатнови вақтинча тўхтатилди", - деб ёзди у ўзининг Twitter-аккаунтида.
Аввалроқ Жамму ва Кашмир штати мақоми ўзгариши ортидан келиб чиққан зиддият сабабли Ҳиндистон ваПокистон ўртасидаги "Самжхаута экспресс" поезди қатнови тўхтатилганди.
Ушбу ҳафтада Ҳиндистон ҳукумати Жамму ва Кашмир штатининг алоҳида мақомини бекор қилди. Бу Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашишига олиб келди.
Кашмир – аҳолисининг асосий қисмини мусулмонлар ташкил этувчи ҳудуд бўлиб, Ҳиндистон ва Покистон ўртасида баҳсга сабаб бўлиб келади.
Мавзуга оид
11:04 / 30.06.2026
Ўзбекистонда яшаётганига 1 йилдан ошган ҳар тўрт нафар хорижликдан бири – ҳиндистонлик
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
08:49 / 18.06.2026
Покистон: Эрон Ҳўрмуз бўғозини зудлик билан очади
18:39 / 16.06.2026