Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда сайёҳлар учун Wi-Fi тезлиги яхшиланади
Бугунга келиб рақамли технологиялар туристларга бутун дунё бўйлаб дадил ва эркин саёҳат қилиш имконини бермоқда. Сайёҳлар биргина тугмани босиш орқали мулоқот қилиши, бир жойдан иккинчисига кўчиши, тўлов амалга ошириши ёки бошқа қизиқ нарсаларни топиши мумкин, бунинг учун эса, албатта, Интернет тармоғи зарур. Шундай экан, Интернетга кириш сайёҳнинг таассуротларини яхши ёки ёмон томонга ўзгартира олади.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабарига кўра, шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси президентининг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан меҳмонхоналарни бутунжаҳон Интернет тармоғига кириш, жумладан 4 мб/с’дан кам бўлмаган тезликдаги симсиз Wi-Fi билан таъминлашга доир талабларни киритиш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, ҳужжатга мувофиқ аэропортлар, темир йўллари ва автовокзаллар ҳудуди ҳам 4 мб/с’дан кам бўлмаган тезликдаги симсиз Wi-Fi билан таъминланади.
Мазкур қадам туристик “ақлли шаҳар”ни яратиш босқичларидан биринчиси ҳисобланади, бу ерда юқори технологиялар инфратузилма ва хизматларни яхшилаш ҳамда маҳаллий иқтисодиётни рағбатлантириш йўлида хизмат қилади.
Мавзуга оид
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
22:16 / 11.06.2026
Роутерни қанчалик тез-тез қайта ишга тушириш керак: кўпчилик унутадиган қоида
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026